Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода хотини боғлаб қўйган эркак вафот этди

Бухорода хотини боғлаб қўйган эркак вафот этди

Шу йилнинг 7 июнь куни соат 15:10 ларда Бухоро вилояти, Жондор туман ИИБ навбатчилик қисмига Оқтепа МФЙда яшовчи 45 ёшли Ш.Р. яшаш уйида вафот этганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида марҳум Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи Л. Б. унинг маст ҳолатда уйда эканлигини кўриб, жанжаллашмаслик учун темир караватга унинг оёғ, қўл ва бўйин қисмидан капрон ип билан боғлаган, уйида қаровсиз ҳолда қолган Ш.Р. темир кроватдан туришга ҳаракатланган вақтида бўйин қисмини сиқилиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг