Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Қозоғистон автобуси «авария»га учради, бир киши вафот этди

Бухорода Қозоғистон автобуси «авария»га учради, бир киши вафот этди

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

2019 йил 04 август куни соат 18:30 ларда «Бухоро-Хоразм» (Олмаота-Нукус) йўналишида ҳаракатланиб бораётган Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган «VANHOOL» русумли, KZ 545 АРV13 давлат рақам белгили йўловчи автобуси «авария»га учради. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Хабарда айтилишича, Жондор тумани «Луқмон» МФЙга қарашли чўл массиви ҳудудидан ўтувчи А-380 халқаро йўлининг 299 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида автобусда йўловчи сифатида кетаётган 1 нафар шахс воқеа жойида вафот этган, 2 нафар шахс оғир ва 8 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Автобусда бўлган барча йўловчиларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, йўл транспорт ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг