Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода жайрон овчилари қўлга олинди

Бухорода жайрон овчилари қўлга олинди

Фото: soglom.uz

Бир пайтлар Ўзбекистон кенгликларини тўлдириб юрган жайронлар тобора браконьерларнинг ўлжасига айланаётир. Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 19 август куни Олот ҳамда Қоракўл тумани инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган экологик рейд натижасида браконьерлар қўлга олинган.

Олот тумани Қирлишон МФЙ Ўртачўл массивида Қашқадарё вилояти Муборак ва Миришкор туманларида яшовчи фуқаролар С.Холназаров ҳамда И.Рўзиев томонидан ноқонуний тарзда ўзига тегишли бўлмаган «УРАЛ» мотоцикл ёрдамида жайрон овланилиши ҳолати аниқланди. Фуқаролар 4 йил давомида браконьерлик билан шуғулланиб келаётганликларини, шу вақтга қадар 20 бош жайрон овлагашганини, шундан 2 бош урғочи жайрон болалашига оз муддат қолганида овлаганини ҳамда қўлларидаги ов қуроли ҳужжати йўқлиги ва ўзларига тегишли эмаслигини тасдиқладилар.

Аниқланган мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун ИИБ ҳамда Маъмурий суд органларига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг