Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода Ҳиндистон университети филиали очилиши мумкин

Бухорода Ҳиндистон университети филиали очилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Ражастон штатидаги Жайпур Манипал университети ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Унда Жайпур Манипал университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ажай Шарма Бухоро вилоятида университетнинг бўлимини очиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва ўзаро талаба алмашиш дастурлари доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини қайд этди.

Шу билан бирга, ҳинд томони музокараларни давом эттириш мақсадида Манипал университети раҳбарияти, ўқитувчилари, талабалари ва Ражастон штати тадбиркорларидан иборат гуруҳ билан пандемия билан боғлиқ чекловлар юмшатилганидан кейин Бухорога ташриф буюриш истагини билдирди.

Жайпур Манипал университети Манипал университетлари гуруҳи (Ҳиндистон) таркибида 2011 йилда ташкил этилган ва ҳозирги кунда ушбу олий таълим муассасасида муҳандислик, архитектура, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, компьютер дастурлари, менежмент, тижорат, дизайнерлик, тасвирий санъат, меҳмонхона хизматлари, журналистика ва оммавий коммуникациялар, ҳуқуқшунослик ва гуманитар фанлар йўналишларида юқори малакали мутахассислар тайёрламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг