Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳам жамоат транспорти қатнови вақтинча тўхтатилади

Бухорода ҳам жамоат транспорти қатнови вақтинча тўхтатилади

Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига асосан 24 мартдан бошлаб Бухоро вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус, микроавтобус, «Дамас» русумли ҳамда «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўналишсиз енгил автотранспорт воситалари қатнови вақтинчалик тўхтатилади. Шунингдек, дезинфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмайди.

«Қадрли бухороликлар!

Коронавирусга қарши курашиш қоидаларини доимо ёдда тутинг! Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг! Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят штабининг 65 224-53-14 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг