Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро ҳокими ҳам «контейнер»га кўчиб ўтди (фото)

Бухоро ҳокими ҳам «контейнер»га кўчиб ўтди (фото)

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилояти Ботир Зарипов Олот туманидаги «Давлатбой» маҳалласида кўчма штабда ўз фаолиятини давом эттиради.    

Қайд этилишича, бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида 1 март куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Олот туманида бўлди. 

Дастлаб «Давлатбой» маҳалласида туман ҳудудида олиб борилаётган «маҳаллабай» ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш масаласида мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказилди. 

Унда ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари, коммунал муаммолар билан боғлиқ мурожаатлар алоҳида эътиборга олиниб, масъуллар зиммасига зарур вазифалар юкланди. 

Ботир Зарипов мазкур маҳаллада яшовчи Ойжамол Авезова, Сайёра Худойбердиева ва Язмурод Ҳасановлар хонадонида бўлиб, хонадон вакилларнинг яшаш шароитини кўздан кечирди. 

Бундан ташқари, вилоят раҳбари мутасаддилар билан биргаликда ҳудудда 20-сонли умумтаълим мактабини кўздан кечирди. 

Ўрганишлар жараёнида тиббиёт муассасалари, йўллар ҳам эътибордан четда қолмаган. Уларда олиб борилиши керак бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан муҳим вазифалар белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ҳокими президент танқид қилган маҳаллада контейнерда яшашини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг