Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун «Сурхон» — «Пахтакор» ўйини жонли эфирда берилади, қолганлари ёзувда

Бугун «Сурхон» — «Пахтакор» ўйини жонли эфирда берилади, қолганлари ёзувда

Фото: «Championat.asia»

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида учта ўйин бўлиб ўтади.

Учрашувлар деярли бир вақтга тўғри келгани боис «Спорт» телеканали фақат биттасини жонли эфирда олиб бера олади. Қолган учрашувлар ёзувда берилиши режалаштирилган.

Xabar.uz сайтига маълум бўлишича, «Сурхон» — «Пахтакор» ўйини жонли эфирда узатилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16.15да бошланиши лозим. «Локомотив» — «АГМК» ва «Қўқон-1912» — «Бухоро» баҳси эса ёзиб олинган ҳолда узатилади.

16.15 «Сурхон» — «Пахтакор»
16.45 «Локомотив» — «АГМК»
17.00 «Қўқон-1912» — «Бухоро»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг