Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун ўйин, таркиблар маълум. Вадим Абрамов кеча нималар ваъда берган эди? (видео)

Бугун ўйин, таркиблар маълум. Вадим Абрамов кеча нималар ваъда берган эди? (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқич, 3-туридан ўрин олган баҳс доирасида Яманни қабул қилади. Ушбу учрашувга жамоани мухлисларга яхши таниш бўлган Вадим Абрамов тайёрлади. Бош мураббий бугунги ўйинга таркибни ҳам маълум қилди.

Бугунги ўйиндан нималар кутишимиз мумкин, терма жамоа янги бош мураббий қўл остида мухлислар кутган ўйин намойиш эта оладими? Ёки Купер пайтидаги тушкунлик кайфияти кўзга ташланадими? Барча соғинган ҳужумкор ўйин кўриш имконияти қанча?

Кеча айни мана шу масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва Вадим Абрамов барча саволларга жавоб берди. Ўйинга жамоа шай ҳолатда, таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шундай экан ҳужумкор ва ёрқин ўйин кутсак арзийди.

Устунлик биз томонда

Шу пайтгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси умумий ҳисобда Яман термаси билан 4 та учрашувда майдонга тушиб уларнинг барчасида ғалабага қозонишга муваффақ бўлган:

09.05.1997. Яман – Ўзбекистон 0:1. ЖЧ-1998 саралаши
24.08.1997. Ўзбекистон – Яман 5:1. ЖЧ-1998 саралаши
03.09.2015. Ўзбекистон – Яман 1:0. ЖЧ-2018 саралаши
17.11.2015. Яман – Ўзбекистон 1:3. ЖЧ-2018 саралаши тўплар нисбати 10-2.

Умид қиламизки, бу сафарги беллашувда ҳам Ўзбекистон МТЖси ишончли ғалабага эришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг