Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Браво» жамоаси аъзоси карантин қоидасини бузиб тўй қилгани айтилмоқда

«Браво» жамоаси аъзоси карантин қоидасини бузиб тўй қилгани айтилмоқда

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик қатнашган тўй видеоси тарқамоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, мазкур видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган. Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси («Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Ҳурматли фуқаролар! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси йўқолганидан дарак бермайди.

Сиздан қуйидаги санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз: жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш зарур, шунингдек ижтимоий масофа сақлаш муҳимдир, тўй тадбирларини 30 киши иштирокида ўтказиш лозим. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг