Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир кубоги сенсациялар билан бошланди

Бош вазир кубоги сенсациялар билан бошланди

Бугун “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида Бош вазир кубогининг футбол мусобақаларига старт берилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган бу мусобақа вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича ўтказилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилган. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг “Ўзбекистон темир йўллари” ходимларига 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий “сюрприз” бўлган.

Шунингдек, Халқ банки жамоаси ҳам Халқ таълими вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришган ва ҳозирча энг йирик ҳисоб — 9:0 га ютишган.

Бош вазир кубоги мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

  • Давлат солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0
  • “Шарқ” нашриёти – Олмалиқ кон-металлургия комбинати – 0:6
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1
  • Халқ банки – Халқ таълими вазирлиги – 9:0
  • Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0
  • Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат божхона қўмитаси -:+
  • Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1
  • “Ўзбекистон темир йўллари” – Ўзбекистон МТРК – 8:0
  • АКТ вазирлиги – Фармацевтика агентлиги – 1:1 (пеналтилар – 6:5)
  • Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1
  • Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси – “Ўзбекинвест” – 4:2
  • Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+
  • “Ватанпарвар” ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2
  • Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом – 3:1
  • “Кафолат” суғурта компанияси – “Ўзбекнефтегаз” – 1:0
  • Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

Бош вазир кубогининг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг