Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурор ССВ раҳбарига хат ёзди. Қандай янги гап бор?

Бош прокурор ССВ раҳбарига хат ёзди. Қандай янги гап бор?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевнинг Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновга  ёзган хати эълон қилинди.  Мактубда  кеча  тарқалган хабар – самарқандлик шифокорга қўзғатилган жиноят иши бекор қилингани хусусида гап боради.

Хабар эскирди-ку, дерсиз? Шошманг, «янги гап» борга ўхшайди. Негаки, мамлакат Бош қонун посбони хатининг эътибор тортадиган иккита нуқтаси бор-да. Биринчиси, жиноят иши прокуратура органлари эмас, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган. Иккинчиси, жиноят иши қўзғатилишига вилоятда коронавирус кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича Ички гуруҳининг суриштируви натижаси асос бўлгани экан.

Яна бир эътиборли ҳолат – Ишчи гуруҳи таркибида тиббиёт вакиллари ҳам бўлиб, улар суриштирув юзасидан мутахассис сифатида зарур хулосаларни тақдим этишга юзаки ёндошгани жиноят иши асоссиз қўзғатилишига сабаб бўлгани таъкидланади.

Нима демоқчимиз?

Шифокорга нисбатан «иш очилиши»га терговчида ҳам, унга асос топиб берганларда ҳам профессионализм етишмагани шундоқ кўриниб турибди. Бу шунчаки айтиб ўтиладиган гапмас. Айниқса, ҳозирги пайтда. Негаки, ўз касбининг усталарисиз пандемияни на бартараф этиб, на бу жараёнда қонунийликни таъминлаб бўлади! Нўноқ мутахассисларнинг жойи қаерда эканини мутасаддилар яхши билади. Шунга яраша ўз вақтида чора қўлланилса, бас. Шундоғам  пандемия масаласида Самарқанд вилоятидаги ҳолат мақтангудек эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг