Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратурада мажбурий меҳнатнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди

Бош прокуратурада мажбурий меҳнатнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши билан ҳамкорликда «Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ўқув курслари тингловчилари, профессор-ўқитувчилар, Бош прокуратура ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмаи хабар берди.

Семинар доирасида Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда мазкур соҳадаги ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартлари, шунингдек, болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришга доир масалалар муҳокама этилди.

Тадбир давомида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва меҳнат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш долзарблиги ҳамда мазкур йўналишда тегишли вазирлик, идоралар, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурияти алоҳида қайд этилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг