Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Қувадаги ҳодиса юзасидан маълумот берди

Бош прокуратура Қувадаги ҳодиса юзасидан маълумот берди

Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи эр рашк оқибатида турмуш ўртоғининг бўйнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳодиса ҳақида тўлиқроқ маълумот берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 25 сентябрь куни соат 16-00да Фарғона вилояти Қува тумани Гўзал маҳалласида яшовчи фуқаро Х.К. (1984 й.т.) руҳиятида ўзгариш юз бериб, турмуш ўртоғи М.К. (1991 й.т. уй бекаси)ни унга хиёнат қилганликда асоссиз гумон қилиб, яшаш хонадони ҳовлисида унинг танаси турли жойларига хўжалик пичоғи билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳатлари етказади. Шу вақтда турмуш ўртоғининг ёрдам сўраб бақирган овозини эшитган овсини Н.К. ҳодиса жойига етиб келади. Натижада Х.К. жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмайди.

М.К. оғир аҳволда шифохонага етказилиб, ҳаёти сақлаб қолинган. Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 25 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан Х.К.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг