Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: пластик жарроҳликдан сўнг юз берган ўлим ҳолатлари бўйича текширув олиб борилмоқда

Бош прокуратура: пластик жарроҳликдан сўнг юз берган ўлим ҳолатлари бўйича текширув олиб борилмоқда

Иллюстратив сурат.

Фото:«Sputnik.by»

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Mont Blanc» хусусий клиникасида пластик жарроҳликдан сўнг аёл кишининг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура айни ҳолат юзасидан ахборот берди.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, бемор Л.А. (1976 й.т.) пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Mont Blanc» хусусий клиникасига бурун тўсиғидаги шикояти билан мурожаат қилган. Унинг розилиги билан клиникада ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайиши тўғирлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Жаррохлик амалиётидан сўнг, бемор мустақил нафас олишга ўтказилган ва унгага антибактериал даво мақсадида тиббий муолажалар қўлланилган.

Шундан сўнг, беморнинг аҳволи кескин оғирлашгани сабаб чуқурлаштирилган текширишлар ўтказиш мақсадида РШТЁИМга олиб борилган.

Марказ шифокорлари томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Л.А. ўлими «бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида юзага келган чап бош мия яримшарлари асосини геморрогик инсульт» натижасида юз бергани қайд этилади.

Бундан ташқари ушбу хусусий клиникада жарроҳлик амалиётидан сўнг яна бир ўлим ҳолати юз берган. Яъни, бемор Ш.Г.га (1999 й.т. ) «Mont Blanc» хусусий шифохонасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида унга юборилган наркоз нотўғри таъсир қилиши натижасида аҳволи оғирлашган ва уни зудлик билан Олмазор туманида жойлашган «Аkfа medline» хусусий шифохонасига олиб келган. Бироқ керакли тиббий муолажалар амалга оширилганлигига қарамасдан, бемор Ш.Г. ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Mont Blanc» хусусий клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хизмат текширув тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг