Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Намангандаги овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Намангандаги овқатдан заҳарланиш  ҳолати бўйича маълумот берди

Шу йилнинг 20 сентябрь куни куни Наманган вилояти Чуст тумани, Ғова қишлоғида ўтказилган тўй маросимидан кейин 18 нафар фуқаро тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, қусиш ва ич кетиш бўйича туман тиббёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳ. Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мурожаат этган фуқароларнинг барчаси туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, тиббий муолажалар ўтказилган.

Юқумли касалликлар шифохонасида симптоматик даволаш натижасида 23 сентябрь куни уларнинг 15 нафарига уйига рухсат берилган. Шифохонада  қолган уч нафар беморга орадан уч кун ўтиб, саломатлигини тиклаган ҳолда шифохонани тарк этган. Барча беморга якуний «Овқат хазм қилишни бузилиши» ташҳиси қўйилган. Айни пайтда уларнинг барчаси яшаш ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан диспансер назоратига олган. Шунингдек, тўй маросимида қатнашган бошқа фуқаролар ҳам тиббий кузатувга олинган.

Ҳозирда туман ИИБ ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг