Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бор-йўғи» 700 миллиард доллар... Компанияни нима жин урди?

«Бор-йўғи» 700 миллиард доллар... Компанияни нима жин урди?

Фото: «Apple.com»

«Apple» муаммолар гирдобига ўралашиб қолди: Хитой ва Германия эски «айфон»ларни сотишни тақиқлаяпти, янгилари эса бозорни «портлатолмади». Компания янги йилнинг биринчи чорагидан қанча тушум билан чиқиши ойдинлашгач эса, акциялари салкам 10 фоизга қадрсизланиб кетди. Энди бу кўнгилсизликлар ёнига барча турдаги «iPhone»лар чиқарилиши қисқартирилиши ҳақидаги хабарларлар қўшилди. Бу ҳақда «Nikkei» нашри ёзмоқда.

Компанияга яқин манбаларга кўра, «Apple» 2019 йил биринчи чораги учун смартфонлар сотуви прогнозини қайта кўриб чиқанидан сўнг бутловчи қисмларни етказиб берувчилардан таъминотни қисқартиришни сўраган. Яъни аввалига режалаштирилган 47-48 миллионта эмас, 43 миллион дона қурилма ишлаб чиқарилади. Агар 2018 йилнинг биринчи чорагига назар солсак, «Apple» глобал бозорга 52,2 миллион дона смартфон етказиб берганди.

Компания «қисқартириш сиёсати»га асосий сабаб шуки, охирги смартфонлари — «iPhone XS», «XS Max» ҳамда «XR»ни бозор «кўтармади»: нархи қимматлиги иккинчи масала, янги флагманлар ашаддий фойдаланувчиларга ёқмади.

Компания раҳбари Тим Кукнинг сўнгги баёнотларидаги нобарқарорлик акциядорларни кўпроқ ташвишлантирмоқда, ахир шуни деб компания қиймати тушиб боряпти. «Apple» энди энг қиммат уч компания орасида ҳам эмас — «Amazon», «Microsoft» ва «Alphabet» олдинга ўтиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августи охирига келиб «Apple» триллион долларлик компанияга айланганди, ҳозир эса «бор-йўғи» 700 миллиард доллар туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг