Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бомба хавфи туфайли телеканал бинодан эвакуация қилинди

Бомба хавфи туфайли телеканал бинодан эвакуация қилинди

Фото:«CNN Commentary»

Ню-Йорк шаҳрида жойлашган «CNN» телеканали таҳририятида портловчи модда аниқлангани гумон қилиниб, бинода эвакуация ишлари амалга оширилган, дея бермоқда хабар «Gazeta.ru».

 Номаълум киши бинода 5 та портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган.

«Кўрсатувнинг ярмида мени тўхтатиб, эвакуация ишларини бошлашди. Биз ишни тўхтатишга мажбур бўлдик», — дея ёзган бошловчи Дон Лемон «Тwitter»даги саҳифасида.

Полиция бинони ўраб олган, мутахасисислар портловчи моддани топиш учун текширувни бошлаганлар.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг