Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларимизни асрайлик! (видео)

Болаларимизни асрайлик! (видео)

Мамлакатимизда пиротехниканинг ҳар қандай тури маиший ишлатиш учун тақиқланган. Айниқса, бу матоҳ болалар қўлига тушиб қолса, фавқулодда ҳодисалар, жумладан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин. Шунга қарамай, болалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, пиротехника воситаларидан фойдаланаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Пиротехника воситаларининг аксарияти хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган контрафакт маҳсулотлари эканлигини табиийки, улар билмайди.

Шуни айтиш лозимки, яқинлашаётган қиш мавсумида, қолаверса, янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдир.

Болаларимизни асрайлик!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг