Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўкага 18 мингдан ортиқ бадиий асар ортилган китоблар карвони келди

Бўкага 18 мингдан ортиқ бадиий асар ортилган китоблар карвони келди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун Тошкент вилояти Бўка тумани ёшларига 18 мингдан зиёд китоб совға қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 5 минг нусхадаги ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини Бўка мактаблари ва маҳаллалари учун туҳфа қилди. Бунинг рамзий ифодаси сифатида Агентлик директори туман ҳокимига махсус сертификат топширди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Агентлик расмий хабарида айтилишича, қолган 13 минг ададдаги китоб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар ушмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилди.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган тантанали тадбирда, шунингдек, туман ёшларига замонавий спорт анжомлари, бошқа зарур жиҳозлар совға қилинди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Мазкур хайрия тадбирлари Президентнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эслатиб ўтамиз, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни оммалаштириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини яхшилаш, китоб дўконлари, “book cafe”лар фаолиятини жорий қилиш, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ташкил этиш, ишсиз аёлларни тикув ва тўқимачилик цехларига жалб қилиш каби комплекс лойиҳалар Бўка туманида тажриба тариқасида йўлга қўйилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг