Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боғча пулини тўлаш янада осонлашди

Боғча пулини тўлаш янада осонлашди

Фото:«Zarnews.uz»

Халқ банки томонидан Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг тўловларини қабул қилишни тезлаштириш ва замонавийлаштириш бўйича QR-кодли янги хизмат тури ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу хизмат турининг қуйидаги афзалликлари мавжуд:

- тўловни амалга ошириш учун банк филиалига келиши шарт эмас ва тўловни масофадан туриб амалга ошириш мумкин;
- тўловни амалга ошириш учун тўлов ҳужжатларини тўлдириш шарт эмас ва тўлов маълумотларини нотўғри киритиб қўйиш таваккалчилиги бартараф этилган.

QR-кодларни мактабгача таълим муассаларидан ёки Халқ банки расмий сайтидан олиш мумкин.

Тўловни амалга ошириш учун QR-кодни «Xalq Mobile» иловасидаги QR сканердан ўтказиш ва исталган банк картасидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тўловни амалга ошириб, электрон квитанция мобил иловада сақлаб қўйилса, такроран QR кодни сканердан ўтказиш зарурати туғилмайди.

Тез кунларда ушбу хизмат турини республиканинг бошқа ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам жорий қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг