Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пора олган боғча мудирасига ҳукм ўқилди

Пора олган боғча мудирасига ҳукм ўқилди

Кадр: «Ўзбекистон24»

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача тарбия муассасаси мудираси Ш.Атаевага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра, судланувчи Ш.Атаева мансабдор шахс бўла туриб, яъни Бухоро шаҳридаги 81-сонли МТМ мудираси лавозимида ишлаб келиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш билан шуғулланган.

Ш.Атаева 2018 йил 9 апрель куни соат 10:00ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Д.Рўзиевадан икки нафар болани мактабгача таълим муассасасига қабул қилиши эвазига тамагирлик йўли билан 600 000 сўм пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Суд мажлисида судланувчи Ш.Атаеванинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, аёл киши эканлиги, оилавий аҳволи инобатга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 2-қисмининг «в» банди билан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, судланувчи Ш.Атаевага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил синов муддати тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг