Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир ой ичида коррупция бўйича ҳар бир туманга ташхис қўйилиши лозим — Президент

Бир ой ичида коррупция бўйича ҳар бир туманга ташхис қўйилиши лозим — Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича селектор йиғилиши ўтказгани хабар қилинган эди. Йиғилиш давомида давлат раҳбари коррупция масаласига эътибор қаратди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилган.

— Биз энг аввало коррупцияга қарши курашни жадаллаштиришимиз лозим. Коррупция бўйича алоҳида селектор йиғилиши ўтказилади. Ҳар бир туман алоҳида ўрганилади, менга бу бўйича ташхис керак. Нима учун раҳбарлар тузалмаяпти, ҳаммасини билишимиз керак. Бунинг учун бир ой муддат берилади.

Сув таъминоти, йўл қурилиши, мактаблар таъмири — ҳаммасида ўғрилик бор. Қарз олиб қилаётган ишларимизда ҳам юлғичлик кузатилмоқда. Шу сабабли ҳар бир соҳа бўйича ташхис бўлиши шарт. Бизга ўғрилар керак эмас.

Қонун устивор, жазо муқаррар бўлиши керак, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Ўзбекистон коррупция бўйича дунё давлатлари орасида 146-ўринда экани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг