Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бишкекда Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ муҳим ҳужжатлар қабул қилинди (фото)

Бишкекда Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ муҳим ҳужжатлар қабул қилинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бишкек декларацияси қабул қилинди. Аъзо мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, ШҲТнинг бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигига доир 22 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2019-2020 йиллар даврида раислик Россия Федерациясига ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг