Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

BBC Travel: Ўзбек таомлари зарарлими?

BBC Travel: Ўзбек таомлари зарарлими?

Фото: «uzbekistan.travel»

BBC Travel нашри ўзбек миллий таомларининг фойдали хусусиятлари ҳақида мақола эълон қилинди. 

Британиялик соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ўзбек миллий таомлари жуда кўп фойдали хусусиятларга эга деган хулосага келишди.

Ўзбекистон, хусусан ўзининг бетакрор маданияти ва миллий таомлари билан, тарихий Ипак йўлидаги янги йўналиш ва дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳлар учун энг жозибадор мамлакат ҳисобланади. Яқинда британиялик тадқиқотчилар ўзбек таомларини дунёдаги энг хавфли деб эътироф қилишганди.

BBC Travel ўз материалида миллий ошхонамизнинг хавфлилиги ҳақидаги афсонани инкор этади.

«Ўзбек ошхонаси тўйимли, бой ва мазали бўлиб, кўп асрлар давомида шаклланган ва деҳқончилик билан шуғулланувчиларга мўлжалланган, шунинг учун унинг кўплаб таомлари далада ишлайдиган одамларни таъминлаш учун зарур бўлган калорияларга бой. Кўпгина ўзбек таомларининг асосини гўшт, хусусан қўй ва мол гўшти ташкил этади. Бошқа асосий таркибий қисмларга ун, гуруч, сабзавот ва сариёғ, шунингдек зира уруғлари, қалампир, кашнич, долчин ва дафна япроғи каби зираворлар киради.

Ушбу массалиқлардан фойдаланган ҳолда, ўзбекистонлик ошпазлар ажойиб таомлар – мазали чучвара ва шўрвалардан тортиб, лағмон ва кабобларни тайёрлаб келмоқдалар.

Турли хил ўзбек таомлари минтақаларга қараб фарқланади, лекин уларни «асосий таомлар» бирлаштиради. Энг машҳурлари: сомса, лағмон, норин, шўрва, манти, палов.

2019 йилда Ланcет нашриёти соғлиқ учун хавфли таомларни энг кўп истеъмол қиладиган мамлакатлар ўрганилган глобал тадқиқотини чоп этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2017 йилда ўлимнинг ҳар бешинчиси ёмон овқатланиш – биринчи навбатда, жуда кўп туз, жуда оз миқдордаги дон ва жуда оз миқдордаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш пировардида бўлган, шунингдек нотўғри овқатланиш сабабли ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакат деб Ўзбекистон тан олинди.

Ушбу тадқиқот миллий таомлари билан фахрланадиган кўплаб ўзбекистонликларнинг таъбини хира қилди, айниқса, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик маскани сифатида ривожланаётган бир пайтда.

Ўзбек гастроэнтерологи Лола Абдураҳимованинг таъкидлашича, муаммо овқатнинг ўзида эмас, балки нотўғри турмуш тарзида. Унинг сўзларига кўра, кун бўйи тинимсиз ишлайдиган аграр жамият учун ўзбек ошхонаси таомлари меъёрда истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқдир.

Соғлиққа оид муаммолар, унинг сўзларига кўра, замонавий турмуш тарзининг учта омили билан боғлиқ: ортиқча овқатланиш, кам ҳаракатли турмуш тарзи ва овқатланишда хилма-хилликнинг йўқлиги. Ўзбекларнинг турмуш шароити яхшиланиши билан улар кам ҳаракат бўлиб қолишди ва шу тариқа камроқ калория сарф этишмоқда, аммо овқатланиш тарзи ўзгармай қолди. Бунга ўзбекларнинг таом тамадди қилиши катта дастурхон атрофида узоқ соатлар давом этиши мумкин бўлган ўтиришлари ҳам ҳисса қўшади.

Абдураҳимованинг сўзларига кўра, замонавий ўзбек рационида ҳали ҳам мева ва сабзавотлар етарли эмас. Илгари, бу фойдали овқатлар кўпинча газак сифатида истеъмол қилинган, аммо бугунги кунда уларни чет эллик тез тайёрланадиган маҳсулотлар, масалан, гамбургерлар ва донер кабиларга (оловда тайёрланадиган кабоб тури) алмаштиришмоқда, – деб ёзади BBC Travel.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг