Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахши челленж ғолиблари тақдирланди

Бахши челленж ғолиблари тақдирланди

Фото: «Xabar.uz»

Термизда ўтаётган биринчи бахшичилик фестивалининг яна бир йўналиши бўйича ғолиблар тақдирланди. Ташкилотчилар мусобақа бошланиши олдидан бахши челленжни йўлга қўйишган эди.

Ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб ғолибликни қўлга киритган бахшилар бугун байрам бўлиб ўтаётган майдонда тақдирланишди. Ғолибларга диплом ва сувенир билан биргаликда 1 миллион сўм пул мукофоти ҳам берилди. Ғолибларни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков тақдирланди.

1. Ижтимоий тармоқларда энг кўп кўрилган видео: Зинатин Нуритдинов ва Қуваниш Сейтимбетов

2. Энг фаол тарғиботчи: Бобуржон Нодиров

3. Энг замонавий бахши: Ахрор Хушвақтов

4. Энг ёш бахши: Ғолибжон Орибов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг