Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона»да Гризманни сотиб олишга пул йўқ, ходимлар маоши кечиктирилди

«Барселона»да Гризманни сотиб олишга пул йўқ, ходимлар маоши кечиктирилди

Фото: «Global Look Press»

«Барселона» раҳбарияти «Атлетико»дан Антуан Гризманни сотиб олиш келишувини амалга ошира олмаяпти.

Каталонияликлар Гризманни 12 июлда «Камп Ноу»да «Барселона» футболчиси сифатида таништирмоқчи эди, аммо клуб «Атлетико»га 120 миллион евро тўлай олмаяпти. Муаммо шундаки, трансферга кафиллик қилиши лозим бўлган банклар билан келишишнинг имкони бўлмади.

Бироз вақт муқаддам «Барселона» раҳбарияти тўловни кечиктиришга уриниб кўрган эди, аммо «Атлетико» раҳбарияти кўнмади. AS томонидан хабар қилинишича, мавжуд вазият туфайли ҳатто «Барселона» ходимларининг июнь ойидаги маоши уч кунга кечиктирилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг