Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

«Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у Академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.

2018 ва 2019 йилларда Академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, Академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.

Шунингдек, қарорга кўра 2020 йилнинг 1 февралига қадар  2020-2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, Банк-молия академияси Президентнинг 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг