Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳрайн Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Баҳрайн Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Иброҳим Юсуф Абдулла Баҳрайн Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Анқара шаҳрида) этиб тайинланган.

Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги элчини қабул қилган.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг вазир элчи билан Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатларини икки томонлама ва БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳақида ҳам сўз борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг