Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим турдаги хизматларни кўрсатиш вақтинча тўхтатилади

Айрим турдаги хизматларни кўрсатиш вақтинча тўхтатилади

Жорий йилнинг 14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйида белгиланган хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади:

  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
  • Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.

Бу ҳақда ДХМ матбуот хизмати ҳам эслатиб ўтган. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, мазкур ишларни фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда «Пенсия» дастyрий мажмуаси фаолияти тезкорлигини ошириш мақсадида, дастурни янги маълумотлар сақлаш қурилмасига кўчириш учун амалга ошириш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг