Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интерпол: Индонезияда жиноий уюшма очиб, аёлларни фоҳишаликка мажбур этган самарқандлик шахс ушланди

Интерпол: Индонезияда жиноий уюшма очиб, аёлларни фоҳишаликка мажбур этган самарқандлик шахс ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ЎзА мухбири бюро бошлиғи Рустам Исроилов билан суҳбатлашди.

Қайд этилишича, Интерполнинг асосий мақсади умумий жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш ва ана шундай миллий органлар фаолиятини мувофиқлаштиришдир. Мазкур тузилма фақат сиёсий, ҳарбий, диний, ирқий тусдаги фаолиятга дахл қилмайди.

— Тўғри, олдин ҳам мураккаб вазиятлар бўлган, — дейди Р.Исроилов. — Масалан, 1999 йилда Тошкентда содир бўлган портлашлар бевосита халқаро терроризм билан боғлиқ бўлган. Ушбу жиноятларни содир этган шахсларни қидириш, уларни топиб мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширишда халқаро ҳамкорликка асосланган тузилмамиз самарали иш олиб борди. Натижада жиноятни содир этиб Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга қочиб кетган шахслар ҳақида тезкор маълумот алмашинуви, бу борада Интерпол бош қароргоҳи (мазкур қароргоҳ Лион шаҳри (Франция)да жойлашган) бевосита кўмагида улар ушланган ва юртимизга келтирилган. Халқимизнинг тинч ҳаётига тажовуз қилган шахслар суд ҳукми билан жавобгарликка тортилган.

Р.Исроиловнинг таъкидлашича, аёлларни алдаб, қулликка, турли тубан ишларга маҳкум этаётган жиноий гуруҳлар илдизига болта уриш долзарб бўлиб турибди. Бу борада Индонезияда узоқ вақт яшаб, ўрнашиб, кейин катта жиноий уюшмага асос солган, аёлларни турли йўллар билан олиб кетиб, фоҳишаликка мажбур этган самарқандлик шахс аниқланди. Уни Интерпол имконияти бўйича қидириб топиб, қўлга олиш ва мамлакатга қайтариш чораси кўрилди.

Маълумот учун: Интерпол (Жиноят қидирув полицияси халқаро ташкилоти)га бугунги кунда 192 давлат аъзо бўлиб, кўлами кенглиги жиҳатидан БМТдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган йирик халқаро ташкилотдир. Ўзбекистон Интерполга 1994 йилда аъзо бўлган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг