Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арзон нархда доллар олмоқчи бўлган фуқаро 460 миллион сўмидан айрилди

Арзон нархда доллар олмоқчи бўлган фуқаро 460 миллион сўмидан айрилди

Фото:«Xabar.uz»

Пойтахт ички ишлар органларига 41 ёшли Абдулла У. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли Истора Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берган. 

Истора Абдуллага 460 000 000 сўм пулларни банкдан арзон нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган ва у Исторага ишониб, 2019-йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган.

Аммо Истора ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Исторага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноий иш қўзғатилди, дейилади хабар якунида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг