Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистон президенти қиролича Елизавета II билан хайрлашув маросимида «ахлоқсизлик» қилди (видео)

Арманистон президенти қиролича Елизавета II билан хайрлашув маросимида «ахлоқсизлик» қилди (видео)

Арманистон президенти Ваагн Хачатурян Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг дафн маросимида одоб-ахлоқ қоидаларини бузган.

The Sun газетасининг ёзишича, Ваагн Хачатурян 18 сентябр куни Лондондаги Вестминстер саройида ташкил қилинган маросимда Елизавета II нинг тобути ёнида марҳума қиролича билан хайрлашувнинг белгиланган қоидаларини бузган ҳолда суратга тушган. Бу эса нафақат ташкилотчиларнинг, балки, бошқа британияликларнинг ҳам нафратига сабаб бўлган.

Нашрга кўра, Арманистон президентини ёрдамчиларидан бири суратга олган. Юқорида қайд этилган воқеа, The Sun газетасига кўра, марҳумлар билан хайрлашув маросимларида илк марта кузатилган.

Лондон мэри Содиқ Хоннинг айтишича, шаҳар қироличанинг дафн маросимига бир миллионгача одам келишига тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрдан бери британияликлар Вестминстер-холлда марҳума қиролича билан хайрлашиш учун навбатда туришибди. Кутиш вақти 16 соатгача чўзилаётгани айтилмоқда. Елизавета II нинг дафн маросими бугун, 19 сентябр куни Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг