Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Араб дунёсидаги биринчи АЭС ишга тушди (видео)

Араб дунёсидаги биринчи АЭС ишга тушди (видео)

Фото: «Twitter»

Бирлашган араб амирликларида «Барака» атом электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бугун, 1 август куни хабар берди.

«Барака» — араб дунёсидаги илк АЭС.

Амирликлар ҳукумати мамлакатни «тоза энергиянинг янги тури» билан таъминлашга аҳд қилган. «Барака» станциясини қуриш эса Жанубий Кореянинг «Kepco» энергетика концернига ишониб топширилди ва нақ 24,4 млрд. доллар ажратилди.

Станциянинг тўрт блоки тўлиқ ишга тушганидан сўнг 5600 мегаватт ток ишлаб чиқарилади, бу мамлакат электр энергиясига эҳтиёжининг тўртдан бирини қоплаш учун етарли.

Абу-Даби тинчлик мақсадларида ядровий дастурни амалга ошираётгани ҳақида бир неча марта баёнот берган, «Барака» АЭСи қурилишини текширишга МАГАТЭ ва Бутунжаҳон атом станцияларидан фойдаланувчи ташкилотлар уюшмаси мутахассисларига рухсат берганди. Лойиҳага қарши чиққан Қатар станция «минтақа учун хавф туғдиришини» таъкидлаган.

Дахлдор маълумот: Бирлашган араб амирликлари аниқланган нефть захиралари бўйича дунёда 7-ўринда туради, бу жиҳатдан «қора олтин» қазиб олишда ҳозир дунёда етакчи ҳисобланмиш АҚШ ва Россиядан ҳам олдинда:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг