Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ вилтга чидамли ғўза навлари ишлаб чиқиш учун 223 минг доллар грант ажратди

АҚШ вилтга чидамли ғўза навлари ишлаб чиқиш учун 223 минг доллар грант ажратди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика маркази оқпалак (вилт) касаллигига чидамли ғўза навларини ишлаб чиқишга инновацион технологияларни жорий этиш лойиҳаси учун 223 минг АҚШ долларига тенг грант олди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари вилтга чидамли ғўза навларини ишлаб чиқишда инновацион технологияларни жорий этиш лойиҳаси учун 223 минг АҚШ доллари грантини қўлга киритдилар. Лойиҳа АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан молиялаштирилади ва 3 йил давом этади.

Марказ олимлари жамоаси ғўза геномикаси ва ген инженерлиги соҳасида кўп йиллар давомида муваффақиятли тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Тадқиқотлар натижасида яратилган инновацион технологиялар қисқа вақт ичида Миср пахтасига ўхшаш сифатли толага эга бўлган ғўза навларининг серҳосил, эртапишар ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш имконини берди.

Вилт ҳар йили дунёдаги кўплаб ғўза майдонларига, шу жумладан Ўзбекистонда пахта экинларига ҳам жуда жиддий зарар этказади. Янги лойиҳа доирасида микрочип технологиялари тадқиқот марказида бўлади,ва ғўзанинг вилтга чидамлилиги учун масъул бўлган янги генлар аниқланади. Бундан ташқари, лойиҳа давомида марказнинг бир неча ёш олимлари АҚШ илмий марказларида узоқ муддатли амалиёт ўтайдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг