Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple»нинг чораклик даромади 64 миллиард долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир

«Apple»нинг чораклик даромади 64 миллиард долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир

Фото: «Hronika.info»

28 сентябрда АҚШДа якунланган молиявий йилнинг тўртинчи чорагида «Apple» компаниясининг даромади 64 миллиард долларни ташкил этди. Бу унинг учун рекорд натижа ҳисобланади. Бу ҳақда 30 октябрда эълон қилинган компания ҳисоботида эълон қилинган. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берди.

Компаниянинг хизмат ва товарлар савдосидан тушган даромад 2 фоизни ташкил этди.

Компания раҳбари Тим Кукнинг сўзларига кўра, тўртинчи чоракдаги рекорд натижа компания томонидан кўрсатилаётган хизматлар сегментининг ўсиши, олиб юриладиган электроника ва «iPad» сотилиши билан боғлиқ. Умуман, «Apple» томонидан тақдим этилган хизматларнинг улуши ҳам компания учун рекорд 12,5 миллард долларга етди.

«Apple» акциодорларига тўртинчи чорак учун 21 миллиард доллар миқдорида дивиденд ҳисобланди.

2020 йилнинг биринчи молиявий чорагида «Apple» даромадини 85,5 − 89,5 миллиард долларгача оширишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Apple»нинг бозор қиймати 2018 йилда 1 триллион доллардан ошиб кетганди. Айни вақтда у тахминан 960 миллиард долларга баҳоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг