Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги масжиддан ўғирланган велосипед қайта ташлаб кетилди

Андижондаги масжиддан ўғирланган велосипед қайта ташлаб кетилди

Фото: «Google.com»

2019 йилнинг 2 июль куни ижтимоий тармоқларда «Ижтимоий тармоқда Андижондаги масжидларнинг биридан велосипед ўғирлаб кетилгани ҳақидаги видео кенг тарқалмоқда» номли видео Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

2019 йил 24 июнь куни Андижон шаҳрида яшовчи М.О. ариза билан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган. У жорий йилнинг 23 июн куни, соат тахминан 12.30ларда Андижон шаҳрининг Шаҳрихон кўчасида жойлашган «Ҳолиқ берди бой» жомъе масжидига пешин намозини ўқиш мақсадида ўзига тегишли велосипедда келган. Жабрланувчи масжиддан чиққан вақтда ташқарида очиқ қолдирган велосипедни номаълум шахс олиб кетган бўлган.

Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида М.О.га тегишли бўлган велосипедни бошқариб кетган номаълум шахс тез орада велосипедни «Ҳолиқ берди бой» жомъе масжидига ташлаб кетгани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг