Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда «Хан» бренди билан электромобиллар чиқарилиши мумкин (видео)

Андижонда «Хан» бренди билан электромобиллар чиқарилиши мумкин (видео)

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 2020 йилдан бошлаб «Хан» бренди остида электромобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

«Hanabad QB Coin» МЧЖ мутахассислари Андижон вилоятида турли русумдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган», — дейилади хабарда. 

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармасида хорижлик сармоядорларни қабул қилган. Вилоят раҳбари хорижлик сармоядорлар билан суҳбат давомида ушбу лойиҳани тўлалигича қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди.

«Хан» бренди остида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган электромобиллар туркуми ихчам енгил электромобил, ИИБ хизмати учун махсус электромобил ҳамда кичик автобус шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Бир қувватланишда электромобиллар 100-150 километр масофани босиб ўтади. Электромобилни уй шароитида 220 вольтли розеткадан ҳам қувватлантириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг