Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узоқ муддатдан буён туғилганлиги қайд этилмаган болаларга гувоҳномалар топширилди

Узоқ муддатдан буён туғилганлиги қайд этилмаган болаларга гувоҳномалар топширилди

Андижон вилояти давлат хизматлари бошқармаси тизими ходимлари ташаббуси билан 03 ноябрь куни Андижон туман давлат хизматлари марказида “Биронта ҳам бола қайд этилмай қолиши мумкин эмас!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда 30 нафар узоқ муддатдан буён туғилганлиги қайд этилмаган болаларга қонуний гувоҳномалари топширилди.

Бундан ташқари узоқ муддатдан буён ноқонуний, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган 10 нафар оилаларга қонуний никоҳ тузилганлиги хақида гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. 

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан  мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган 20 та турар жой соҳибларига кадастр хужжатлари берилди. 

Бундан ташқари тадбирда иштирок этган юзлаб фуқароларимизга Мамлакатимизда яратилаётган Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими ҳозирда кўрсатилаётган хизматлар ва келгусида режалаштирилаётган янги хизматлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. 

Тадбирда Махаллий давлат ҳокимияти, Ергеодез кадастри ходимлари, ОАВ вакиллари, туман ва шахар ФҲДЁ органлари вакиллари, иштирок этдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар учун кичик концерт ташкил этилди, эсдалик совғалар ва болажонлар учун ширинликлар улашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг