Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда тақиқланган газ балони портлади

Андижонда тақиқланган газ балони портлади

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 09:45 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган «Холис тафаккур» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида «Шукурулло водий транс» МЧЖга тегишли бўлган «Нексия» русумли транспорт воситаси газ балонида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Автомашинага металло композитли (скоч) газ балонининг композит қисми шилиб олиниб ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Портлаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган. «Шукурулло водий транс» МЧЖга тегишли бўлган «Нексия» русумли ҳамда фуқаро Н.Ў.га тегишли бўлган «Спарк» русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Барча ҳайдовчилардан тақиқланган газ балонларни транспорт воситаларига ўзбошимчалик билан ўрнатиб олмасликларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг