Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида узилган газ қачон қайта берилиши маълум қилинди

Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида узилган газ қачон қайта берилиши маълум қилинди

2020 йил 7 апрел куни оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари сабабли Андижон шаҳрининг бир қатор ҳудудлари газдан узилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Ҳудудгаз Андижон» МЧЖнинг «Андижон-1» газ тарқатиш шаҳобчаси 1-тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг «Форобий», «Ўзбекистон 21 йиллиги», «Иттифоқ», «Чўлпон 100 йиллиги», «Озодлик», «Уйғуробод», «Бобур», «Бирлик» ҳамда «Деҳқонобод» МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 7 апрель куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дея хабар беради «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг