Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон, Навоий ва Тошкентда Миллий гвардия хизматчиларига янги уйлар топширилди

Андижон, Навоий ва Тошкентда Миллий гвардия хизматчиларига янги уйлар топширилди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Республикамизнинг Андижон, Навоий ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бирқатор ҳарбий хизматчиларига замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга бўлган янги барпо этилган кўп қаватли уйлардан хонадонлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди. 

Турли ҳудудларда кўп қаватли уйлар босқичма-босқич фойдаланишга топширилиб, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш борасида узоқ муддатли имтиёзли Ипотека кредитлари берилишини кўзда тутадиган янгича ёндашувлар жорий этилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд вилоятларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларга шаҳар марказларидан уйлар фойдаланишга топширилди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Эндиликда ушбу рўйхатга Навоий, Андижон ва Тошкент ҳам қўшилди. Навоий шаҳрида 30 та, Андижон шаҳрида 30 та ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 56 та хонадон калитлари ўз эгаларига топширилди.

Тантанали маросимларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари, Республика Олий Мажлис вакиллари, Миллий гвардия қўмондонлиги, ҳокимият, маҳалла ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг