Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими «долзарб 20 кунлик»ни эълон қилди

Андижон ҳокими «долзарб 20 кунлик»ни эълон қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кеча, 6 октябрь куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун долзарб 20 кунликни эълон қилган.

Ҳоким шу масалада Шимолий кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйлар олдида йиғилиш ўтказган.

— Тўғри, биз анча кеч қолдик, бироқ оз бўлса-да, ҳали вақт бор. Шу сабабли бугундан бошлаб вилоятда мавжуд кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича долзарб йигирма кунликни эълон қиламан. Ҳар бир бино-иншоотни синчиклаб текшириб чиқишингиз, уйма-уй юриб аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаб, уни бартараф этиш бўйича таклифларни беришингиз керак. Ишчи гуруҳ ана шунинг учун тузилди. Халқ давлатдан, биз ишчилардан рози бўлиб яшаши керак, — деган вилоят раҳбари.

Масалани ҳал қилиш учун вилоят ҳокимлигининг котибият мудирлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, электр, газ, сув таъминоти корхоналари ҳамда бошқа коммунал ташкилотларнинг вакиллари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосараларидан ишчи гуруҳ тузилган.

Шунингдек, йиғилишда банк, маҳалла, ширкатлар вакилларига айрим фуқаролар коммунал тўловлардан қарздорлигини ундириш, уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш юзасидан ажратилган имтиёзли кредитларни давлатга қайтариш масалаларида учраётган муаммоларни бартараф қилиш борасида керакли кўрсатма ва топшириқлар ҳам берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг