Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка жазирамаси. 147 миллион кишига фавқулодда ҳарорат хавф солмоқда

Америка жазирамаси. 147 миллион кишига фавқулодда ҳарорат хавф солмоқда

Фото: «РИА Новости»

АҚШ аҳолисининг қарийб тенг ярми жуда кучли иссиқ ҳаво зонасида қолмоқда, шу муносабат билан кеча, жума куни Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлик (FEMA) аҳолини огоҳлантирди.

«АҚШнинг марказий ва шарқий қисмидаги 147 миллион аҳолига жазирама хавф солмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун: АҚШнинг аҳолиси — 320 миллион киши.

«Жазирама иссиқ дам олиш кунлари Буюк текисликлар ва Ўрта ғарбдан тортиб шарқий қирғоқбўйигача давом этади. Иссиқ ва нам ҳаво бирлашиб хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин. Унутманг, об-ҳаво билан боғлиқ ўлимларнинг бош айбдори АҚШда — иссиқ ҳаво», — агентлик «Twitter»да ана шундай хабар қолдирди.

Бугун, шанба куни Цельсий бўйича Вашингтонда — 38, Нью-Йоркда — 36 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ муаммо фақат кундузги ҳавода эмас, кечаси ҳам ҳаво ҳарорати тушмаяпти. Шанба кечаси ҳарорат 26 даража бўлиши кутиляпти, аммо намлик ўта юқори бўлгани учун бу 32 даражадек таъсир кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг