Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка делегацияси Миллий гвардия қўмондони билан учрашди

Америка делегацияси Миллий гвардия қўмондони билан учрашди

Фото: Миллий гвардия

Жорий 2019 йилнинг 14 май кунида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Миссисипи штатининг губернатори Фил Брайант ҳамда Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал адъютанти Джэнсон Бойлс бошчилигидаги Америка делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон халқаро муносабатларда Америка Қўшма Штатларини стратегик ҳамкор сифатида кўриши ҳамда минтақалараро хавфсизликни таъминлашда ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Музокарада келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин сифатида хизмат қилувчи Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг АҚШ ишлари бўйича ишончли вакили Алан Мельцер ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг