Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири «Toyota Tsusho Corporation» компанияси офисида бўлди

АКТ вазири «Toyota Tsusho Corporation» компанияси офисида бўлди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 4 октябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг «Toyota Tsusho Corporation» компанияси раҳбари Тсуёши Ямада билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ борасида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, хусусан, «ақлли», «тоза» ва «хавфсиз» шаҳар ва ҳудудлар тизимларини жорий этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш бўйича ҳукумат томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг