Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Россиядан биринчи «Aгроэкспресс» поезди етиб келди

Ўзбекистонга Россиядан биринчи «Aгроэкспресс» поезди етиб келди

Поезд Тошкентга музлатилган парранда гўшти партиясини етказиб берди.

Тажриба сифатида контейнерлар партияси чегара ва божхона тартиб-қоидаларидан ўтишни, маршрут бўйлаб товарлар хавфсизлиги сифатини синовдан ўтказиш имконини берди ҳамда кейинги қатновларгача юкларни етказиб бериш жараёнини соддалаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини кўрсатди.

Мамлакатлар ўртасида «Aгроэкспресс»нинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилгандан сўнг улар мунтазам ва тўлақонли бўлади.

Аввалроқ «Aгроэкспресс» махсус поездлари орқали Ўзбекистон гўшт ва ун эвазига Россияга мева-сабзавот жўнатиши ҳақида хабар берилганди. Лойиҳага Қозоғистон ҳам қўшилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг