Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Агробанк» ёшларга кўмак беради

«Агробанк» ёшларга кўмак беради

Ҳаёт шиддат билан ўзгараётган ҳамда рақобат кучайган бугунги кунда «Агробанк» АТБ ўсиб-униб келаётган ёш авлодни банкнинг умиди ва келажаги, деб қарайди.

Шу маънода «Агробанк» тизимига иқтидорли ёшларни жалб қилишни энг устувор вазифалардан бири сифатида билади. Банк ходимлари томонидан номзодларни танлашда олий ўқув юртларини битираётган талабалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг соҳага оид билими ўрганилмоқда.

Ана шу ўрганишлар натижасига кўра, танлаб олинган ёш номзодлар учун тасдиқланган режага асосан «Welcome training» дастури бўйича ўқув-тренинглари ўтказилмоқда.

Мазкур дастурга асосан 400  нафардан кўпроқ ёшлар учун тренинглар ўтказилиши  режалаштирилган.

Бунда асосий эътибор ёшларда банкда ишлаш кўникмасини ҳосил қилиб, соҳага оид қонунчиликдан хабардор қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш малакасини шакллантиришга қаратилмоқда.

«Агробанк» ёш кадрларни танлаб ва саралаб олишда бош мезон сифатида уларнинг касбий билими, иқтидори ва замонавий фикрлаши, уни амалиётга тадбиқ этишга бўлган интилишига асосий эътибор қаратяпти.

Ўқув дастурлари ҳам шунга мос тарзда тузилган бўлиб, банкнинг бизнес-тренерлар гуруҳи томонидан ўқув-тренинг машғулотлари олиб борилмоқда.

Ишга таклиф этилаётган номзодларга банк тўғрисида умумий маълумот берилиб, банк қонунчилиги, банк корпоратив маданияти, кредит сиёсати, хизмат кўрсатиш стандартлари, банк маҳсулотлари ва бошқа мавзулар бўйича тегишли кўникма ҳосил қилишга катта эътибор берилмоқда.

Танлов натижаларига кўра, муносиб номзодлар ишга қабул қилинмоқда ҳамда кадрлар захираси шакллантирилмоқда.

Ҳар қандай тизим ёки соҳанинг қандай ривожланиши ва тараққий этиши билимли ва салоҳиятли кадрларга боғлиқ. «Агробанк» ана шу йўлдан собит бориб, ёшларга таянади.

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг