Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» Афғонистон марказида офис очиши мумкин

«Толибон» Афғонистон марказида офис очиши мумкин

Фото:«Knews.kg»

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобул марказий провинциясида «Толибон» жангарилари учун офис очишга рухсат беришини маълум қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» ёзмоқда.

Ғанининг фикрича, мазкур қадам ҳукумат ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар ва мамлакатдаги қон тўкилишини тўхтатишга ёрдам беради.

Президент шунингдек, жангарилар раҳбарларини ҳукумат билан тинч музокарларга киришиш учун Кобулга таклиф этган.

Олдинроқ, Ашраф Ғани RТА давлат телеканали эфирида «Толибон» вакилларини тўғридан тўғри музокараларга чақирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг