Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлигидан яна бир ташаббус ёхуд 67-модда ижроси

Адлия вазирлигидан яна бир ташаббус ёхуд 67-модда ижроси

«Бугун журналистнинг мавқеи кўтарилмоқда. У суд жараёнидаги нохолисликдан тортиб собиқ Бош прокурорнинг иши бўйича изоҳ талаб қилмоқда. Қонун устуворлиги, ҳуқуқий профилактика самарадорлиги учун тинмай қалам тебратмоқда.

Бу нима дегани? Бу журналист учун ўзининг жамият «пульси» эканлигини ҳис этиши, ОАВ фақатгина 67-моддада эмас балки янгиланаётган Ўзбекистонда ҳам «тўртинчи ҳокимият» мавқеини эгаллаши учун марду-майдон дегани...»

Ўзбекистон Республкаси Адлия вазирлигининг яна бир ташаббуси шундай сўзлар остида ўтди. Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Навоий вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» мавзусида ташкил этилган илк ўқув-семинарида таҳлилий хулосалар, соҳага оид муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ташкил этилган 2 кунлик ўқув-семинарида долзарб мавзулар:

Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;

Журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари;

Ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик;

Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари;.

Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва унда оммавий ахборот воситаларининг ишитрокини таъминлаш;

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш, қонунчиликни шарҳлаш бўйича интерактив усулларда ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув-семинари якунида Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган ОАВ ходимларига Адлия вазирлигининг махсус сертификатлари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг