Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги ҳужжатлар ижросини мониторинг қилади

Адлия вазирлиги ҳужжатлар ижросини мониторинг қилади

Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизимини жорий этади. Бу ҳақда президент қарори имзоланган.

Қарорга кўра, ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;
  • ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш.

Шунингдек, Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

  • давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этиш;
  • давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича ўз вақтида тақдим этилмаган, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилган тақдирда, уларга нисбатан ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.

Давлат бошқаруви органлари ҳар йили 1 февралга қадар ҳужжатлар имзосини шакллантириб, биринчи раҳбар имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим қилиши керак.

Адлия вазирлиги эса ҳар йили 20 февралгача давлат бошқаруви органлари томонидан ўтган йилда ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижаларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 20 мартга қадар мониторинг режасини ҳамда ҳуқуқий мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг